“Пахтакор” клубининг ҳозирги стадиони бузилиб, ўрнига икки йил ичида янгиси бунёд этилади, деб хабар беради “kommersant.uz”.
Клуб президенти Бобур Шодиевнинг сўзларига кўра, янги стадион 30 минг нафаргача томошабинни сиғдира олади. У замонавий технологиялар асосида барпо этилиб, республикадаги тўлиқ ёпиқ иккинчи футбол стадиони бўлади.
Янги стадион лойиҳаси яқин вақтда ҳукуматга кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Унинг қиймати ва молиялаштириш манбалари эълон қилинмаяпти.
Клуб матбуот хизмати маълумотларига кўра, “Пахтакор” клуби “Жар” спорт мажмуини 2018 йил охирига қадар ижарага олган. Жамоа ўзининг машғулотларини мана шу майдонда ўтказади.
“Пахтакор” стадиони қурилиши 1956 йилда якунланганди. Ҳозирда у 35 минг томошабинга мўлжалланган.