1

Ўзбекистон футзал термаси "Олмалиқ" клубига мағлуб бўлди

СПОРТ 12.07.2017, 17:07
Теглар: Футбол
Ўзбекистон футзал термаси "Олмалиқ" клубига мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни давом эттирмоқда. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа 2 июлдан машғулотларга киришган эди.

Айни пайтда мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний палласига етиб келган, деб ёзади ЎФА матбуот хизмати. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Олмалиқ" клублари ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.

Ўйинда аввалига Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа 3:1 ҳисобида олдинга ўтиб олган эди. Лекин, кейинчалик тажрибали футзалчилардан иборат олмалиқликлар тўртта гол уришди ва ғалабани илиб кетишди.

Назорат учрашуви
"Ўзбекистон" спорт мажмуаси
Ўзбекистон МТЖ - "Олмалиқ" 3:5
Голлар: Ф.Фахриддинов 2та, Т.Садиров - К.Свиридов 2та, Д.Раҳматов 2та, Т.Садиров (авт.)

Ўзбекистон МТЖ: Рустам Умаров, Шавкат Ибрагимов, Акмал Хазратқулов, Азиз Хушбоқов, Феруз Фахриддинов, Алишер Ибрагимов, Ойбек Полвонов, Даврон Чориев, Ахрор Умаржонов, Тимур Бердиев, Анасхон Раҳматов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Даврон Абдураҳмонов, Тимур Садиров, Акбар Усмонов, Ислом Битураев, Ихтиёр Ропиев, Хушнур Эркинов.

"Олмалиқ": Клим Тюгаев, Равшан Элибоев, Суннат Анваров, Жамолиддин Шарипов, Константин Свиридов, Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Жавлон Аноров, Дилшод Ирсалиев, Шуҳрат Тожибоев, Илҳом Ражабов, Суннат Куралов, Сирожиддин Маҳмудов, Сарвар Шоаҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Туркманистонда ўтадиган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган бўлса, "Олмалиқ" 20-30 июль кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёрланмоқда.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1