1

АЛИШЕР ФАЙЗДАН ПРЕМЬЕРА “КАММИ?” (ВИДЕО)

ШОУ-БИЗНЕС 13.07.2017, 12:01
Теглар: ​Алишер Файз
АЛИШЕР ФАЙЗДАН ПРЕМЬЕРА “КАММИ?” (ВИДЕО)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз бу йил концертида куйланган “Камми?” қўшиғига суратга олинган видеони сайтимиз орқали тақдим этди.

Мазкур таронанинг сўзлари Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб, бастакор Фазлиддин Рахмонов, клип режиссёри сифатида Мирмақсуд Охунов, тасвирчи Музаффар Юсупов. Клипдаги бош қаҳрамон образида раққоса Ирода Исмоилова намоён бўлган.

Нима сабабдан бу галги клипга айнан раққоса Ирода Исмоиловани таклиф қилди деган саволга хонанда шундай жавоб берди:

“Ирода Исмоиловани ҳам инсон, ҳам санъаткор сифатида жуда ҳурмат қиламан. Ўтган йилги коцертдан бошлаб, дастурда Иродага атаб алоҳида чиқиш ажратилган. Ва доим “Устозлар ўтган шу саҳнада халқимиз учун сиз билан бирга ижод қилганимдан хурсандман!” дея таъкидлайман. Чиндан ҳам Ироданинг маҳоратига тан бераман! Шу боис ҳам Иродани “Камми?” қўшиғининг клипига таклиф қилдик. Фурсатдан фойдаланиб, қўшиқ ва клип яралишида меҳнати сингган барчага миннатдорчилик билдираман!”

Қуйида видеоклипдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.


Шарҳлар

Алишер Файзнинг файзли ўтган концертидан репортаж (фото)

14.05.2018, 16:04

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ҳар йилги анъанасига содиқ қолган ҳолда, май ойида “Васлинг излаб” номли 5 кунлик концерт дастурини мухлисларга тақдим этди. 9-майда...
​Алишер Файздан дардли премьера — “Камми?” (Аудио)

13.06.2017, 14:23

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ўзининг янги “Камми?” номли дардли таронасини Darakchi.uz сайти орқали тақдим этишга қарор қилди.3-4 йилдан буён репертуарга кирмаётган ушбу қўшиқни...
​Алишер Файз бу гал Ирода Исмоиловани танлади (Фото ва видео)

12.06.2017, 14:03

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ўзининг “Кўнглим сенда” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этгани ҳақида аввал хабар бергандик. Ижодининг...
​Алишер Файз концертида 4200 мухлиси билан селфи тушди(Фото)

19.05.2017, 14:56

17 май куни муҳташам “Истиқлол” санъат саройида хушовоз хонанда, бетакрор қўшиқлари билан мухлислар қалбидан алоҳида ўрин эгаллаган Алишер Файзнинг концерт дастурига старт берилди. Ўзбекистонда хизмат...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1