АсосийJamiyat

14 ИЮЛЬ КУНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУЗАТИЛАДИ?

'14 ИЮЛЬ КУНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУЗАТИЛАДИ?'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 июль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, Наманган вилоятининг айрим туманларида дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, Наманган вилоятининг тоғли туманларида дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар