БУХОРОЛИК ЭРКАК 29 ЁШЛИ ХОТИНИНИ ПИЧОҚЛАБ ЎЛДИРДИ

ЖИНОЯТ 14.07.2017, 22:42
БУХОРОЛИК ЭРКАК 29 ЁШЛИ ХОТИНИНИ ПИЧОҚЛАБ ЎЛДИРДИ

2017 йилнинг 6—12 июль кунлари Бухоро вилояти ҳудудида жами 59 та жиноят қайд этилди. Ушбу жиноятларнинг 50 таси «иссиқ изи»дан фош этилиб, жиноятларнинг очилиши 84,7 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизматига асосланиб “Дарё” хабар берди.

Ҳафта давомида 1 та қотиллик, 1 та безорилик, 13 та ўғрилик, 9 та фирибгарлик, 4 та тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ҳамда 31 таси бошқа турдаги жиноятлар содир этилган.

Жумладан, ҳафта давомида содир этилган қотиллик жинояти Қоракўл тумани Осиё МФЙда яшовчи 1988 йилда туғилган М.Рўзиевага нисбатан содир этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида эр-хотин ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабабли М.Рўзиева икки нафар вояга етмаган фарзандларини олиб отасининг уйига кетиб қолганлиги, турмуш ўртоғи С.Чўллиев қайнотасининг уйига турмуш ўртоғини қидириб борганлиги ва шу вақтда турмуш ўртоги М.Рўзиева билан ўзаро суҳбатлаша туриб тортишиб қолганлиги натижасида С.Чўллиев тандирхонада бўлган ошхона пичоғи билан М.Рўзиеванинг баданига жароҳат етказиб унинг ўлимига сабабчи бўлганлиги аниқланган.

Шунингдек, ҳафта давомида вилоят бўйича 3 нафар қидирувда юрган жиноятчилар ушланиб, жазонинг муқаррарлиги таъминланган бўлса, Жондор туман ИИБ ходимлари томонидан 1 нафар бедарак йўқолган шахс аниқланиб, оила аъзолари қарамоғига топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1