АсосийJamiyat

​БУГУН ҚАБУЛ КОМИССИЯЛАРИ ЎЗ ИШИНИ ЯКУНЛАЙДИ

'​БУГУН ҚАБУЛ КОМИССИЯЛАРИ ЎЗ ИШИНИ ЯКУНЛАЙДИ'ning rasmi

Ўзбекистонда абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишлари учун оҳирги кун ниҳоясига етмоқда.

Шу йилдан эътиборан қабул комиссияларининг фаолияти 15 июндан 15 июлга қадар давом этади. Айни дамга қадар қабул комиссиялари қарийб 688 минг кишидан ҳужжат қабул қилишди, бу бир ўринга 10 киши даъвогарлик қилмоқда дегани.

Маълумки, аксарият абитуриентлар қабул комиссияларининг сўнгги иш кунига тақаб ҳужжат топширадилар, бунинг сабаби эса танлов камроқ бўлган олий таълим муассасаси йўналишини танлаш.

Бу йил олий таълим муассасаларига 66 586 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган.

Кун якунида абитуриентларнинг умумий сонини эълон қиламиз.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар