1

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ «SHIFO NUR» КЎПТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

ЖАМИЯТ 15.07.2017, 13:52
Теглар: Шавкат Мирзиёев
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ «SHIFO NUR» КЎПТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

Давлатимиз раҳбари Юнусобод туманидаги «Shifo Nur» кўптармоқли тиббиёт марказида бўлиб, шифокор ва беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Катталар ва болаларни консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволаш ишларини йўлга қўйиш, ушбу йўналишда хорижнинг нуфузли клиникалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, малакали мутахассисларни жалб этиш лойиҳаси билан танишди, деб ёзади ЎзА.

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Тиббиёт соҳасида хусусий секторга кенг ўрин берилаётир. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.

«Shifo Nur» кўптармоқли тиббиёт маркази 2013 йилда ташкил этилган. 36 ўринли марказда 60 дан ортиқ малакали шифокор офтальмология, пластик жарроҳлик амалиётлари, педиатрия, кардиология, неврология, гинекология, отоларингология, стоматология, физиотерапия ва оптика йўналишлари бўйича аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш керак, деди Президентимиз. Амалиётга энг замонавий технологияларни жорий этиш билан бирга, улардан самарали фойдаланишни ҳам таъминлаш, шифокорлар билими ва малакасини муттасил ошириб бориш зарур.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1