АсосийSport

Расман: "Челси" ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди

'Расман: "Челси" ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди 'ning rasmi

"Челси" ўзининг расмий сайтида "Монако" ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайоко трансферини эълон қилди. 22 ёшли француз "Челси" билан 5 йиллик шартнома имзолади ва янги жамоада 14-рақам остида майдонга тушади.

“Бу ерда эканлигимдан бахтиёрман. Интизорлик билан ажойиб мураббий ва футболчилар билан ишлашни кутмоқдаман”, – деб айтиб ўтди Бакайоко.

Илгарироқ, мазкур трансфер “Челси”га 35 млн фунтга тушиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумот учун, Бакайоко якунланган мавсумда “Монако” сафида жами 51 та баҳсда майдонга тушди ва 3 та гол киритиб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар