1

U-23 ОЧ саралаши: Ўзбекистон — Ливан 3:1

СПОРТ 16.07.2017, 09:06
Теглар: Футбол
U-23 ОЧ саралаши: Ўзбекистон — Ливан 3:1

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААнинг Ал Айн шаҳрида старт олган U-23 ОЧ саралаш турнирини Ливан устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

15 июль куни БААнинг Ал Айн шаҳрида келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати саралаши D гуруҳи учрашувлари старт олди. Дастлабки турнинг илк учрашувида саралаш мезбони БАА ёшлар терма жамоаси Непални йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Турнинг иккинчи учрашувида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ливанга қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи таймидаёқ Равшан Ҳайдаров жамоаси рақиб дарвозасига учта гол урди. Дастлаб, рақиб ҳимоячиси Файсал Ҳамис ўз дарвозасига тўп киритган бўлса, Бобур Абдуҳолиқов Ливан дарвозасини яна икки бор ишғол этди. Иккинчи таймда Ливан ёшлар терма жамоаси битта жавоб тўпини киритди ва учрашув Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси иккинчи турда 17 июль куни Непал ёшларига қарши майдонга тушса, Ливан ёшлари БАА ёшларига қарши баҳс олиб боради.

U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаши
"D" гуруҳи, 1-тур

Ал Айн, БАА
"Танҳун бин Муҳаммад" стадиони

Ўзбекистон U-22 - Ливан U-22 3:1

Голлар: Ҳалил Ҳамис (20, автогол), Бобур Абдуҳолиқов (30, 39) - Ҳасан Ҳаммуд (58).

Ўзбекистон U-22: Дилшод Ҳамроев, Исломжон Қобилов, Достон Турсунов, Акром Комилов, Аббос Отахонов, Одил Ҳамробеков (68, Абдужамол Исроилов), Жавоҳир Сиддиқов, Азизжон Ғаниев, Бобур Абдуҳолиқов (78, Дониёр Нарзуллаев), Жасур Яхшибоев (89, Хуршид Ғиёсов), Забиҳилло Ўринбоев.

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Т/Н

О

1.

БАА

1

1

0

0

5-0

3

2.

Ўзбекистон

1

1

0

0

3-1

3

3.

Ливан

1

0

0

1

1-3

0

4.

Непал

1

0

0

1

0-5

0

Иккала терма жамоа бош мураббийларининг учрашувдан сўнгги фикрлари:

Равшан Ҳайдаров, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи: "Бугунги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Футболчилар бироз ноқулай шароитларга қарамай ҳақиқий шижоат ва матонат кўрсатишди. Бугун икки ҳил таймларга гувоҳ бўлдик. Дастлабки бўлимда биз яхши ўйнадик, иккинчи бўлимда эса, бироз эътиборни қочирдик ва натижада гол ўтказиб юбордик. Рақибни қарши ҳужумда жазоламоқчи эдик, аммо, буни уддасидан чиқа олмадик. Яхши вазиятлар яратдик, аммо, улардан фойдалана олмадик. Биз учун гуруҳдаги ҳар бир учрашув муҳим. Непалга қарши ўйинга ҳам, БААга қарши ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз".

Курчич Милич, Ливан ёшлар терма жамоаси мураббийи: "Биз ушбу турнирга жуда қисқа муддат давомида тайёрландик. Аммо, шундай бўлса ҳам, ҳаракат қилдик. Биринчи таймда футболчиларни танимадим. Улар рақибдан қўрқиб ўйнашгандек таассурот қолдирди. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар жуда кучли жамоа ва буни билган ҳолда тайёгарлик кўрган эдик. Кейинги рақибимиз БАА ва улар ҳам худди Ўзбекистон сингари савиядаги жамоа. Биз хатолардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўришни истаймиз. Умид қиламанки, кейинги ўйинда энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз".

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1