Германияда “Теlеcom Cup” деб номланган бир кунлик мусобақа бўлиб ўтди. “Боруссия Мёнхенгладбах”, “Вердер”, “Хоффенхайм” хамда “Бавария” жамоалари иштирок этган мазкур турнирда “Бавария” ярим финалда “Хоффенхайм”ни 1:0, финалда эса “Вердер”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва турнир ғолиби бўлди.
Эътиборлиси, “Реал”дан икки мавсумга ижарага олинган Хамес Родригес мазкур турнирда янги жамоаси сафида дебют қилди. “Тelecom Cup” – бу ҳар йили ёзда 4 та жамоа иштирок этадиган турнир бўлиб, унда ўйинлар 45 дақиқа давом этади.
Бу вақт давомида ғолиб аниқланмаса, тўғридан-тўғри пенальтилар сериясига мурожаат этилади. Ғолиб жамоа шу куннинг ўзида финал, мағлублар эса 3-ўрин учун кураш олиб боришади.
Теlecom Cup
Финал
Бавария (Германия) – Вердер (Германия) – 2:0
Голлар: 1:0 – Мюллер (13), 2:0 – Бернат (34).
"Бавария": Фрюхтль, Хуммельс, Пантелич, Мартинес (Фридль, 21), Хамес, Рафинья (Толиссо, 21), Бернат, Мюллер, Алаба, Коман (Ф. Гетце, 21), Эвина.
"Вердер": Цеттерер, Кальдирола, Бауэр, Аугустинссон, Дилэйни, Гондорф, Крузе, Бартельс, Селассие, Вертат, Эггестайн.






