АсосийJamiyat

​ЭНДИЛИКДА САМАРҚАНД ШАҲРИ ЙЎЛ НАЗОРАТЧИЛАРИ МОТОЦИКЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНАДИ

'​ЭНДИЛИКДА САМАРҚАНД ШАҲРИ ЙЎЛ НАЗОРАТЧИЛАРИ МОТОЦИКЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНАДИ'ning rasmi

Сўнгги йилларда Самарқанд шаҳрида автотранспорт воситаларининг кўпайгани айрим кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликларни юзага келтирмоқда.

Бу эса ўз навбатида махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналарининг ҳаракатланишига маълум қийинчиликлар туғдирмоқда, деб хабар беради "Самаркандский Вестник".


Ушбу муаммоларни инобатга олган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Самарқанд шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Японияда ишлаб чиқарилган ва махсус жиҳозланган HONDA мотоциклларини тақдим этди.


Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Файзулла Қувондиқов бошчилигида бўлиб ўтган намойиш семинари иштирокчилари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига топширилган мотоциклларнинг техник имкониятлари билан танишиб чиқди.

    Бошқа янгиликлар