Замбиянинг Ливингстон шаҳрида бабуин маймуни электр кабелларини узгани туфайли 50 минг киши электр токисиз қолди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Нашрнинг маълум қилишича, маймунни инсон кўтара олмайдиган электр токи урган бўлиши мумкин. Жиддий жароҳатланган маймун аста-секин ўзига келмоқда. Унга табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти ғамхўрлик қилмоқда. Айни пайтда ҳалокат оқибатлари баратараф этилди.






