АсосийJamiyat

​ИНҲА БИТИРУВЧИЛАРНИНГ УЧ НАФАРИ ЖАНУБИЙ КОРEЯДА МАГИСТР ДАРАЖАСИНИ ОЛИШИ МУМКИН

'​ИНҲА БИТИРУВЧИЛАРНИНГ УЧ НАФАРИ ЖАНУБИЙ КОРEЯДА МАГИСТР ДАРАЖАСИНИ ОЛИШИ МУМКИН'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг уч нафар битирувчилари Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг магистратурасида таълим олиш имкониятини қўлга киритишади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев Жанубий Кореядаги Инҳа университети раҳбарияти билан музокаралари давомида IUT битирувчилари учун Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олиш имкониятини яратиш тўғрисида келишиб олди.

Келишувга мувофиқ, 2019-2020 академик йилдан бошлаб, IUTни бакалавриат дастури бўйича тамомлаган уч нафар талабалар Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг магистратурасида таълим олиш имкониятини қўлга киритишади.

Қайд этамиз, Жанубий Кореядаги магистратурада таълим олиш учун талабаларга Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти тавсиянома беради. Талабалар магистрлик даражасини олиб қайтишгач, ИУТ га ишга қабул қилинадилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Компютер ва дастурий инжиниринг” факултетининг 4-босқич 99 нафар талабалари Жанубий Кореядаги Инҳа университетида таҳсил олишмоқда. Улар Жанубий Кореяда икки семестр давомида – 2017 йилнинг декабр ойига қадар таълим олишади.

    Бошқа янгиликлар