Америкалик олимлар инсон танаси вазни ортишининг соғлиққа таъсирини ўрганишди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Тадқиқот хулосалари АҚШнинг Гарвард университети JAMA журналида чоп этилди. Аёлларда 18 ёшдан 55 ёшгача, эркакларда эса 21 ёшдан 55 ёшгача бўлган даврда умри давомида вазни ўзгармаганларга қараганда, тана вазни 5 килограммга ортса, юрак қон-томир касалликлари, саратон, қандли диабет касалликларига чалиниш хавфи кучаяди.
Тадқиқот муаллифлари тахминан 93 минг нафар аёлни ва 25 минг нафар эркакни текширувдан ўтказиб, таҳлил қилишлари натижасида шундай хулосага келишди. Тадқиқотда иштирок этган аёлларнинг ўртача тана вазни 37 ёшгача 12,6 килограммга, эркакларнинг тана вазни эса 34 ёшгача 9,7 килограммга ортган. Экспертлар америкаликлар бутун ҳаётлари давомида йилига 0,5 килограммга семиришини, бу эса кексалик даврида негатив таъсир қилишини аниқлашди.






