Бугун, 19 июль куни Тошкент политехника музейида Nexia автомобили илк маротаба ишлаб чиқарилган сана муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.



Музейда 1996 йилнинг 19 июлида ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дастхати туширилган автомобиль модели сақланади. Унинг ёнида эса автомобилнинг кейинги авлоди Nexia 2`ни ҳам кўриш мумкин. Бу ҳисоб бўйича 1 060 710чи ва мазкур сериядаги энг сўнгги автомобилдир. 2016 йил Ўзбекистондаги энг оммабоп автомобилнинг янги авлоди яъни Ravon Nexia R3 ишлаб чиқарила бошланди.
Бундан ташқари айнан ушбу кунда Асака автомобиль заводининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган.






