1

ТУРКИЯДАН ЭНГ ҚАДИМИЙ СМАЙЛИК ТОПИЛДИ

ДУНЁ 20.07.2017, 15:03
ТУРКИЯДАН ЭНГ ҚАДИМИЙ СМАЙЛИК ТОПИЛДИ

Туркиянинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Газиантепа провинциясининг Қарқамиш шаҳрида турк ва италиялик археологлар ҳамкорлигида ўтказилган қазишма ишларида қадимги смайлик акс этган кўза топилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Болон университети профессори Николо Маркеттининг сўзларига қараганда, табассум қилаётган инсон юзи тасвирланган қадимий кўза топилган. Кўза эрамиздан олдинги 1700 йилга тегишлидир. “Бу кўзада шарбат, ширин ичимликлар сақланган. Биз дунёдаги энг қадимий смайликни топишга муваффақ бўлдик. Уста мазкур расмни нима мақсадда чизгани номаълум, аммо биз уни табассум, деб атадик”, деди Маркетти.

Кўза Газиантепа археологик музейига топшириладиган бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1