АсосийJamiyat

​НАМАНГАНДАГИ «ЧОРСУ» БОЗОРИДА МОЛ ГЎШТИНИНГ НАРХИ ҚАТЪИЙ – 25 МИНГ СЎМ ЭТИБ БЕЛГИЛАНДИ

'​НАМАНГАНДАГИ «ЧОРСУ» БОЗОРИДА МОЛ ГЎШТИНИНГ НАРХИ ҚАТЪИЙ – 25 МИНГ СЎМ ЭТИБ БЕЛГИЛАНДИ'ning rasmi

Наманган шаҳар “Чорсу деқон универсал бозори” АЖга янги раҳбар тайинланиши натижасида бозорда муайян ишлар амалга оширилди.

Ўтган бир ҳафта ичида Жавлонбек Юлдашев талабчанлигида маълум ишлар қилинди. Бозор худудида ишламай турган умивальниклар ишлатилди. Радиоузел иш бошлади. Рисоладаги билдирувлар, талаб ва таклифлар ўқиб эшиттирилмоқда.

Бош дарвозанинг ўнг тамонида гўшт растаси ташкил этилди. Катта ҳарфлар билан мол гўштининг нархи қатъий – 25 минг сўм этиб белгиланди, деб ёзади Namnews.uz нашри. Улкан айвонлар пештоқига йилимиз номи, яратувчи инсонлар меҳнатини тараннум этувчи паннолар илинди.

Мавжуд 106 та турғун савдо шоҳобчаси ,866 та раста фаолияти бир мунча тартибга келтирилди. Маҳсулотларга нархномлар тўла ёзиб қўйилди. Бу масалада шакар сотувчи устамонлар фаолияти алоҳида назоратга олинди. Натижада кунига беш млн. сўм савдо қилинмоқда. Дастлабки тозалов кунида беш автомашина ахлат чиқариб ташланди.

    Бошқа янгиликлар