Москванинг Старый Арбат кўчасида ўткинчи аёл Россия Президенти Владимир Путинни юзидан ўпиб қўйди, бу ҳақда RT телеканали хабар берди.
Ушбу ҳодиса президент Москванинг Хельсинк гуруҳи раҳбари Людмила Алексеевани ҳолидан хабар олиб чиққан вақтида содир бўлди.
У Арбатда айланиб юрган сайёҳларга «Сизларга ёқяптими?», деган савол билан мурожаат қилди. Улар ижобий жавоб беришди. Шундан сўнг Президент об-ҳаво яхшилигини айтди.
Бундан ташқари, у сайёҳларга ҳам инглиз тилида мурожаат қилди.
Сухбат сўнггида у аёллардан бири билан қучоқлашди, аёл эса уни юзидан ўпиб қўйди.
Видео (Tas-ix):