14.08.2013 22:48
“Болажонлар-болаларга” акцияси халқаро даражага кўтарилмоқда
Мазкур лицейнинг Ўсмирлар симфоник оркестри мамлакатимизда ўтказилаётган турли санъат байрамлари, мусиқа фестиваллари, маданий-маърифий тадбирларнинг доимий иштирокчисидир. Хорижий мамлакатлардаги болалар ва ўсмирлар мусиқа жамоалари билан кенг ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани ёш ижрочиларнинг ўзаро фикр алмашиши ва ижодий мулоқотига хизмат қилмоқда.
«Болажонлар – болаларга!» акцияси 2005 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ундан тушган маблағ қон хасталиги билан оғриган болаларни даволашда қўлланиладиган дори-дармонлар харидига йўналтирилмоқда.
Концертда ўзбек ва жаҳон бастакорлари асарларидан намуналар ижро этилди. Бундан ташқари иштирокчилар Тошкентдаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида даволанаётган болалар учун ҳам махсус концерт дастурини уюштиришни режалаштиришган.
Симфоник оркестлар иштирокидаги навбатдаги концерт Сеулда “Болажонлар-болаларга” акциясининг янги дўстлари даврасида ўтказилади.