АсосийDunyo

МАРКАЗИЙ ИТАЛИЯДА ЗИЛЗИЛА БЎЛДИ

'МАРКАЗИЙ ИТАЛИЯДА ЗИЛЗИЛА БЎЛДИ'ning rasmi

Марказий Италияда 4,2 магнитудали зилзила рўй берди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Сейсмологлар маҳаллий вақт билан соат 04:13 да ер ости силкинишини қайд этишди. Бу ҳақда Италия (Ingv) вулканилогия ва геофизика Миллий институти хабар қилди.

Зилзила эпимаркази Аквил, Риети ва Терамо провинциялари чегарасида 14 километр чуқурликда жойлашган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ўтган йилнинг 24 августида Аматриче шаҳри яқинида рўй берган зилзила оқибатида шаҳар бутунлай вайрон бўлган эди. Ўшанда табиий офат оқибатида 298 нафар одам ҳалок бўлган, юзлаб одамлар тан жароҳати олган, уч мингдан ортиқ аҳоли бошпанасиз қолганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар