1

​МИСРДА ОЛТИ НАФАР ҚОЗОҒИСТОНЛИК ТАЛАБА ЙЎҚОЛДИ

ДУНЁ 25.07.2017, 12:12
​МИСРДА ОЛТИ НАФАР ҚОЗОҒИСТОНЛИК ТАЛАБА ЙЎҚОЛДИ

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги мисрлик ҳамкасбларидан олти нафар қозоғистонлик талабани қидириб топишда ёрдам сўради, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Қозоғистон республикаси ТИВ матбуот хизмати бошлиғи Ануара Жайнакованинг маълумот беришича, 11 июль куни Абилайхон номли университетнинг икки нафар магистрант-талабаси тил ўрганиш мақсадида икки ойлик курсда ўқиш учун Қоҳирага келган. Улар мазкур ўқув муассасада таълим олаётган тўрт нафар талаба билан бирга яшаган. Уларнинг ҳаммаси 20 июлдан бери алоқага чиқмагач, ўша кундан бошлаб қидирув ишлари бошланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1