Жорий йил 1 август куни олий таълим муассасаларида ўтказиладиган тест синовларига тайёргарлик ишлари давом этмоқда, дея хабар беради Давлат тест маркази ахборот хизмати.
Вазирлар Маҳкамасида Комплекснинг 2017 йил 10 июл куни ўтказилган йиғилиши Баёни 7-бандида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 17-19 июл кунлари 1 августда республика бўйича тест синови ўтказилиши режалаштирилган бино ва аудиториялар Давлат тест маркази ходимлари томонидан қўшимча тарзда жойларда текширувдан ўтказилди.
Текширув давомида бино ва аудиторияларни тест синовларига тайёрлаш бўйича жиддий ва жузъий камчиликлар аниқланди. Мазкур камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича амалий ишлар амалга оширилди ва камчиликларнинг тузатилишига эришилди. Тўлиқ тайёр бўлиши учун муддат талаб этадиган бинолар бўйича уларни тўлиқ тайёрлаш муддатлари белгиланди.