АсосийJamiyat

​“САЛОМАТЛИК” ПОЕЗДИ БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

'​“САЛОМАТЛИК” ПОЕЗДИ БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТИГА ЖЎНАБ КЕТДИ'ning rasmi

24 июль куни Бухоро ва Навоий вилоятларининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини юқори малакали тор соҳа мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш мақсадида “Саломатлик” поездлари Тошкент шаҳридан жўнаб кетди.

Ҳар икки ҳудудда ҳам 25 июль куни ихтисослаштирилган марказлар директорлари бошчилигида ўнга яқин тор мутахассислардан иборат гуруҳлар ўз ишини бошлади. Уларнинг таркиби республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, республика клиник шифохоналарининг етакчи олимлари, тиббиёт фанлари докторлари ва юқори малакали шифокорларидан ташкил топган.

“Саломатлик” поездларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга юборилишини таъминлаш ҳамда тиббиёт ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратишда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳар жиҳатдан кўмак бермоқда.

Президентимиз топшириғига кўра, Бухоро ва Навоий вилоятларида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрикларда ҳар бир беморга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тўшакда ётиб қолган қариялар ва беморлар ҳолидан зарур тиббий асбоб-ускуналар билан уйига бориб хабар олинмоқда. Кўриклар натижасида аниқланган беморларнинг амбулатор шароитда вилоят ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ва республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштирилиши ҳам кўзда тутилган. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларга чуқурлаштирилган текширувлардан олинган натижаларга қараб санатор-курортларга тавсиялар берилмоқда, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Aхборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар