АсосийDunyo

​АВСТРАЛИЯДА 6 ЙИЛДАН БЕРИ ҚИДИРИЛАЁТГАН ЖИНОЯТЧИ ҲАЙВОНОТ БОҒИДАН ТОПИЛДИ

'​АВСТРАЛИЯДА 6 ЙИЛДАН БЕРИ ҚИДИРИЛАЁТГАН ЖИНОЯТЧИ ҲАЙВОНОТ БОҒИДАН ТОПИЛДИ'ning rasmi

Австралиялик, қидирувда бўлган жиноятчи Малкольм Наден олти йил мобайнида ҳайвонот боғига яшириниб, ҳайвонларнинг емишига шерик бўлиб келганлиги маълум бўлди ва қўлга олинди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

ОАВларнинг берган хабарига кўра, Наден 2005 йилда икки карра қотилликда ва 15 ёшли қизни зўрлашда айбланган. У жазодан қочиб ҳайвонот боғига яширинган. Наден филларга бериш учун мўлжалланган бананларни ўғирлаб, ахлат қутидаги овқат қолдиқларини истеъмол қилган, каркидонларнинг ёнида ухлаган.

Эркак 2012 йилдан бери ҳайвонот боғига яшириниб келган. Ҳайвонот боғи ходимларидан бири ҳайвонот боғида ғалати ҳодисалар юз бераётганидан, сут ва нон йўқолиб қолаётганидан маъмуриятга шикоят қилди. Маъмурият ўз навбатида полицияга хабар берди. Полициячилар ҳайвонот боғини қаттиқ кузатув остига олиб, озиқ-овқат маҳсулотларини қўриқлагандан кейин Наден галапогос тошбақасининг бошини узиб, унинг ички аъзоларини еди. Полиция томонидан қўлга олинган жиноятчи бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    Бошқа янгиликлар