Хитойнинг Шэньси провинцияси ҳукумати Юйлинь шаҳрининг 2,9 минг аҳолисини кучли сув тошқини сабаб эвакуация қилди, бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар қилди.
Шаҳарда кучли ёмғирлар мана бир неча кундирки тинмаяпти, маҳаллий метеорология маркази уч марта энг юқори — қизил — даражадаги хавфни эълон қилди.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, охирги суткада шаҳарга 100 миллиметр ёғингарчилик ёғди, энг кўп талофотни Суйдэ ва Цзычжоу уездлари кўрди.
Суйдэда дамба ёрилиб кетди, бунинг оқибатида бутун уезд сув остида қолди.
Видеокадрларда шаҳар кўчалари сув остида қолгани акс этган, автомобиллар сув остида ётгани, одамлар сузиб ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.






