1

​САРАТОВ ВИЛОЯТИДА ЮЗ БЕРГАН ЙТҲДА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ЖАРОҲАТЛАНДИ (Рўйхат)

ЖАМИЯТ 26.07.2017, 14:41
Теглар: ЙТҲ
​САРАТОВ ВИЛОЯТИДА ЮЗ БЕРГАН ЙТҲДА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ЖАРОҲАТЛАНДИ (Рўйхат)

2017 йилнинг 25 июль куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 16:00да Саратов вилоятининг Озинск туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 киши жароҳатланди.

Улардан 5 нафари Ўзбекистон, 4 нафари Россия фуқаролари. “Лада-Ларгус” ва “Форд Мондео” автомобиллари тўқнашган. Ўзбекистон фуқаролари “Лада-Ларгус”да бўлган ва ўртача оғирликда жароҳат (лат ейиш ва синиш) олган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси Россия ФВВга маълумотларига асосланиб хабар берди.

Барча жароҳат олганлар Озинск клиник касалхонасига етказилди. Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Элчихонанинг консуллик бўлими зудлик билан Россия ФВВ билан боғланиб жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот олди:

1. Мадраҳимов Маҳамадали Райимбердиевич, 08.12.1970й.да Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.

2. Қурбонов Сирожиддин Файзулло ўғли, 17.05.1995й.да Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган.

3. Холматов Абдужаббор Тоштемирович, 18.06.1965й.да Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.

4. Содиқов Миржалол Эгамбердиевич, 22.10.1988й.да Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган.

5. Бадалов Жамшидбек Ҳусанбой ўғли, 20.05.1991й.да Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.

Ушбу фуқароларнинг яқинлари уларнинг ҳолати тўғрисида Россия ФВВнинг +7 937-639-01-43 рақами орақли маълумот олишлари мумкин.

Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси назорати остига олинган.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1