АсосийDunyo

​ҲИНДИСТОНДА ЁЗ МАВСУМИДА 182 КИШИ СУВ ТОШҚИНИ ҚУРБОНИГА АЙЛАНДИ

'​ҲИНДИСТОНДА ЁЗ МАВСУМИДА 182 КИШИ СУВ ТОШҚИНИ ҚУРБОНИГА АЙЛАНДИ'ning rasmi

Жорий ёз мавсуми давомида шамолли ёмғирлар ёғиши оқибатида юзага келган тошқинлар 182 кишининг ҳаётига нуқта қўйди.

Айни дамда энг кўп қурбонликлар олиб келган штат Гужарот бўлди. Душанба ва сешанба кунлари ёғингарчиликлар сабаб 36 минг киши эвакуация қилинди. Сешанба куни 9 кишининг ўлгани ҳақида хабар келиб тушди, бу эса мазкур ҳудуддаги қурбонларнинг умумий сонини 83 кишига етказди.

Сув тошқини Ҳиндистонда ўлимга олиб келувчи энг хавфли табиий офатлардан бири саналади. Ҳиндистон метеорологик департаменти январда 2016 йилда 1,6 минг киши табиий офатлар оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилганди.

700 киши иссиқдан ҳалок бўлган бўлса, 475 киши ёмғирлар келтириб чиқарган сув тошқинидан вафот этган. Яна 415 киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлган.


    Бошқа янгиликлар