Американинг Коннектикут штатида яшовчи, 33 ёшли Хуан Вега оилавий жанжал туфайли аквариумдаги балиқни ўлдирганлиги учун тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Хуан Вегага нисбатан тўпланган ҳужжатлар апрель ойида судга оширилганига қарамай, ҳукм энди ўқилди. Полиция берган маълумотга кўра, Вега турмуш ўртоғи билан уришиб қолиб, мебелларни синдира бошлаган. Унинг ғазабидан аквариумдаги балиқ ҳам бенасиб қолмади. Хуан балиқни олиб, иккига бўлган. Мазкур воқеани 9 ёшли ўғли кузатиб турган. Полициячиларнинг сўзларига қараганда, балиқнинг ўлдирилиши боланинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилган.
Хуан Вега ҳайвонларга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлганликда айбланиб, тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.






