Хитойнинг Фуцзянь провинциясида ўғри кузатув камерасини чалғитиш мақсадида арвоҳга ўхшаб кийинди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Ўғри эркак юзини парда билан беркитди, “махсус либос”ни кийишидан илгари кузатув камераларидан бири унинг ҳаракатларини суратга олганидан бехабар қолди. Полиция омадсиз ўғрини ҳибсга олди. Ўзининг ташқи қиёфаси билан банд бўлган ўғри бирор нарса ўғирлашга улгурмади.






