1

​МОСКВА ҲАЙВОНОТ БОҒИДА НИКОҲ ТЎЙИ ЎТКАЗИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

ДУНЁ 27.07.2017, 15:33
​МОСКВА ҲАЙВОНОТ БОҒИДА НИКОҲ ТЎЙИ ЎТКАЗИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳар ҳокимиятининг никоҳ тўйини ўтказиш мумкин бўлган маданий муассасалар рўйхати тасдиқланган фармойишга имзо чекди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Мазкур рўйхатга Москва ҳайвонот боғи ҳам киритилган. Илгари никоҳ тўйи ўтказилиши мумкин бўлган муассасалар рўйхатига яна “Кусково” қўрғони, Пушкин Давлат музейи ва “Останкино” музей-қўрғони ,Улуғ Ватан уруши Марказий музейи, Москва давлат қўшма қўриқхона музейи, Илья Глазунов номли Москва давлат суратлар галереяси, Петровский саёҳат саройи ва Тверь булваридаги Смирнов саройлари ҳам киритилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1