Хонанда Муниса Ризаева “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концертига тайёргарлик кўра бошлади.
Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.Концерт октябрь ойида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Муниса аллақачон дастурга тайёргарлик кўрмоқда. Маълум бўлишича, концертда янграйдиган қўшиқларнинг асосий қисми жонли ижрода куйланади.