АсосийJamiyat

​ҚАРШИ-КИТОБ ТЕМИР ЙЎЛ УЧАСТКАСИНИ ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

'​ҚАРШИ-КИТОБ ТЕМИР ЙЎЛ УЧАСТКАСИНИ ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёэвнинг 2017 йил 24-25 феврал кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Шаҳрисабз шаҳрига саёҳлар оқимини ошириш ва йўловчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Қарши-Китоб темир йўл участкасини электрлаштириш ҳамда тезюрар поэзд ҳаракатини ташкил этиш” лойиҳасини тайёрлаш бўйича кўрсатма берилганди. Жорий йилнинг 10 июль куни қабул қилинган қарорга асосан ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бошлаб юборилди.

Қарши-Китоб темир йўл линиясининг умумий узунлиги 124 километрни ташкил этади. Йўналишда 3та вокзал, 8 та станция, 46 та кўприк ва 107 бошқа сунъий иншоотлар мавжуд. Лойиҳа доирасида 1та тортиш электростанциясини ва 94 километр масофада туташтириш тармоғи, ташки электр таъминоти объектларини қуриш белгиланган. Умумий узунлиги 8 километр бўлган темир йўллар таъмирланади ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар қатнови учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Шунингдек, “Китоб” ва “Ғузор” станцияларини тубдан таъмирлаш, темир йўл атрофини панжаралар билан ўраш, сигналлаштириш ва телекоммуникация тизимларини модернизация қилиш кўзда тутилган.

2017-2018 йиллар оралиғида амалга ошириладиган мазкур лойиҳа Тошкент, Самарқанд, Қарши ва Китоб йўналишида ягона туристик йўналишни яратиш ва халқаро туризмни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Поездлар ҳаракати вақтини қисқартириш, ортиқча харажатларни тежаш имконини яратиш баробарида, воҳадаги қадимий ёдгорликларни келиб кўришга ошиқаётган сайёҳлар сонининг кескин ортишига замин яратади.

Ушбу йўналишда поездлар 160 километр/соат тезликда ҳаракатланиб, йўловчилар Қаршидан Китобгача 50 дақиқада замонавий сервис хизматларидан фойдаланган ҳолда манзилига бориш имконини беради, дея хабар беради Компания ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар