АсосийJamiyat

​ЎЗБЕК ОАВЛАРИ ТАРҚАТАЁТГАН АХБОРОТЛАРГА ЁШ ЧЕГАРАЛАРИ ҚЎЙИЛАДИ

'​ЎЗБЕК ОАВЛАРИ ТАРҚАТАЁТГАН АХБОРОТЛАРГА ЁШ ЧЕГАРАЛАРИ ҚЎЙИЛАДИ'ning rasmi

Эндиликда Ўзбекистонда тарқатилаётган ахборотларга ёш таснифи қўйилади. Яъни маълум бир ахборотлар телевидение, интернет нашрлар ва бошқа ахборот каналлари орқали “0+”, “7+”, “12+”, “16+”, “18+” ёзувлари билан тарқатилади.

Бу барча ота-оналар учун яна бир карра ўз фарзандлари соғлиғини мухофаза қилиш борасида қўшимча масъулият юклайди, деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
Қонун лойиҳаси билан жамоатчиликни яқиндан таништириш ва уларнинг таклифларини олиш мақсадида жойларда мулоқотлар ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар