АсосийJamiyat

​АЛИШЕР САЪДУЛЛАЕВ ЧЕККА ТУМАНЛАРДА ЖОЙЛАШГАН БОҒЧАЛАРДАГИ МУАММОГА ЎЗ ЕЧИМИНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

'​АЛИШЕР САЪДУЛЛАЕВ ЧЕККА ТУМАНЛАРДА ЖОЙЛАШГАН БОҒЧАЛАРДАГИ МУАММОГА ЎЗ ЕЧИМИНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ'ning rasmi

Президент томонидан тайинланган Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев Республикамиз чекка ҳудудлари бўйлаб ўзининг илк сафарини бошлади. У сафарини Навоий вилоятнинг энг чекка туманларидан бошлашга қарор қилди.

Бу ҳақда унинг ўзи шундай дейди:

“Ваниҳоят мен узоқ кутган ҳудудларга сафарим бошланди. Хизмат сафарига тайёрланар эканман, бошқача бир ҳиссиёт мени чулғаб олган эди. Навоийлик ёшлар билан мулоқот қандай ўтади? Уларни эргаштира оламанми деган ўйлар билан хаёлан тайёрландим. Менинг вилоят билан танишувим Кармана туманидан бошланди. Дастлаб туман ҳокимиятига ташриф буюрдик. Бу ерда карманалик ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди. Ўқувчилар томонидан берилаётган саволлар, улардаги ташаббуслар, кўзларининг ёниб туриши менга ҳам куч бағишлади.”

Саъдуллаев вилоятнинг 10 та туманидан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ ижодкор ёшлар билан “Адабиётга эътибор – келажакка эътибор” мавзусида ижодий учрашув ўтказди.

Вазир ўринбосари ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида сафар учун шаҳар атрофидаги туманларни эмас, айнан марказдан 310 км узоқликдаги Учқудуқ туманини танлаганини ва шунингдек йўлда Кармана, Навбаҳор, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳрига ҳам тўхтаб ўтганини маълум қилди.

“Учқудуқ туманидаги “Келажак” ёшлар марказида учқудуқлик ёшлар билан дилдан суҳбатлашдик, ғоялар алмашдик, таклифларни муҳокама қилдик. Шундан сўнг Ёшлар иттифоқининг туман раисини сайлаш жараёнида қатнашдим. Мен ҳамкасбимга чин дилдан келгуси фаолиятида омад тиладим”, дейди Саъдуллаев.

Расмий учрашувлардан сўнг у учқудуқлик фаол ёшлар билан норасмий юзма-юз суҳбат қурганини, уларни тинглаб, билганларини ўртоқлашганини айтди. Алишер Саъдуллаев ёшларга лидерлик, яъни етакчилик сифатларини шакллантириш бўйича маҳорат дарси ҳам ўтаган.

Сўнгра вазир ўринбосари тумандаги таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ҳам кўздан кечирди ва ўз кўрсатмаларини берди.

Вазир ўринбосари туманлардаги мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини ўрганаркан, улардаги муаммони айтиб, бунга ўз ечимини таклиф қилди:

“МУАММО!
Боғча қуввати баланд, аммо аҳоли ўз фарзандларини бадал пули қимматлиги туфайли боғчаларга беришмаяпти (1б - 81,100 сўм)! Натижада болалар боғча қамровидан ташқарида қолиб кетяпти!
ЕЧИМ!
Бу каби яшашнинг ўзи жасорат бўлган зоналарда маҳсус имтиёзлар таклиф қилинди! Эндиликда 2017-2021 Ҳаракатлар Стратегиясидаги режамизда бу зоналарда (худди Қорақолпоғистон ёки Хоразм каби) имтиёзли болалар қамрови йўлга қўйилади! Бундан ташқари, шу каби зоналарда бир нафардан кўп фарзанди боғчага келадиган оилаларга бериладиган чегирма ва имтиёзлар кўрсаткичи ортади!"

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар