Афғонистон пойтахти Қобулдаги Ироқ элчихонасида иккита портлаш бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Портлашдан бирини худкуш-террорчи амалга оширди. Воқеа жойидан отишма овозлари эшитилмоқда. Террорчининг икки нафар шериги бино ичига киришга ҳаракат қилди.
Илк портлашда бир киши — журналист жабрланди. Теракт масъулиятини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди.