АсосийJamiyat

​БУГУН ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТЕСТ СИНОВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ (ФОТО)

'​БУГУН ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТЕСТ СИНОВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ (ФОТО)'ning rasmi

Бугун юртимизнинг барча Олий таълим даргоҳларида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Бу йил талаба бўлиш истагида 729 минг 947 нафар абитуриент ўқишга ҳужжат топширган. Шулардан 66 316 нафари талабалик бахтига муяссар бўлади, шундан – 18194 давлат грантлари, 48122 эса тўлов-шартнома асосида.

Республика бўйича танлов ўртача бир ўринга 10,96 кишини ташкил қилди.

Бу йили оширилган ставка бўйича ҳам абитуриентларни қабул қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари Президент Қарори билан ташкил этилган Чирчиқ давлат педагогика институтига 2017/2018 ўқув йили учун 750 та қабул квотаси ажратилган бўлиб, Институтга талабалар контингентини Тошкент вилоятида доимий яшаётган Тошкент давлат педагогика университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур таълим муассасаларига белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида ўқишга қабул қилинмаган мос ва турдош таълим йўналишлари абитуриентлар талаба бўлиш имконига эга.

Бугунги тест синовлари кўпчилик учун том маънода синовга айланди. Кимдир шпаргалка билан қўлга тушиб тестга киритилмаган бўлса, яна кимдир имтиҳон жараёнида қўлга тушиб имтиҳондан четлаштирилди.

Хуллас, бу йилги имтиҳон натижалари бўйича энг муносиблар сараланиб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишади деб ишонч билидириб қоламиз.



ФОТО: infoCOM.UZ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар