1

"ЎЗБЕКИСТОН 24" ТЕЛЕКАНАЛИ ЖОНЛИ ЭФИРИДА ХАТОЛИК ЮЗ БЕРДИ(ВИДЕО)

ЖАМИЯТ 01.08.2017, 15:06
 "ЎЗБЕКИСТОН 24" ТЕЛЕКАНАЛИ ЖОНЛИ ЭФИРИДА ХАТОЛИК ЮЗ БЕРДИ(ВИДЕО)

24 июлдан эфирга чиқа бошлаган "Ўзбекистон 24"нинг барча ахборот дастурлари жонли эфирда узатилмоқда.

Жонли эфирда хатолар бўлиши эса табиий ҳол, деб ёзади "Дарё".

26 июль куни Туркия миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида туркиялик меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Мазкур ташриф тафсилотларини ёритаркан, телеканалнинг «Ахборот 24» ҳисобот дастурида, катта эҳтимол билан техник ходимлари айби билан, кичик бир хатолик содир бўлди.

Бошловчи Сурайё Аблакулова Президент Шавкат Мирзиёев туркиялик вазирни қабул қилгани ҳақида лавҳа берилишини эълон қилган бўлса-да, эфирга меҳмоннинг Ўзбекистон мудофаа вазири билан учрашуви кадрлар узатилди. Лавҳа тугаши билан, Сурайё Аблакулова томошабинлардан узр сўраб, энди Президент қабули билан боғлиқ ахборотга навбат берилишини эълон қилди.


Қайд этиш жоиз, Сурайё Аблакулова (Эрматова) Ўзбекистон телевидениесининг энг таниқли бошловчиларидан бири ҳисобланади. Унинг зилзила вақтида «Ахборот» студиясини ваҳима билан ташлаб чиқиб кетиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда айниқса машҳурдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1