АсосийDunyo

​ГЕРМАНИЯДА ДОВУЛ КЎТАРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ОРОМГОҲДА ДАМ ОЛАЁТГАН БОЛАЛАР ЖАБРЛАНДИ

'​ГЕРМАНИЯДА ДОВУЛ КЎТАРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ОРОМГОҲДА ДАМ ОЛАЁТГАН БОЛАЛАР ЖАБРЛАНДИ'ning rasmi

2 август куни Германиянинг жанубий қисмида кўтарилган довул оқибатида болалар оромгоҳида дам олаётган бир бола ҳалок бўлди, тўрт нафари жабрланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Воқеа Рикенбах шаҳри яқинидаги Баден-Вюртемберг федерал ерида юз берди. 21 бола ва 4 нафар тарбиячидан иборат гуруҳ очиқ осмон остидаги палаткали оромгоҳда дам олган. Кечаси довул кўтарилгач, оромгоҳ ҳудудидаги дарахтни чақмоқ уриши оқибатида у болалар ухлаётган палаткалар устига қулади. Жабрланган 4 бола жуда оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

    Бошқа янгиликлар