Туркиянинг Мармарис курорт ҳудудида сайёҳлар яхтасининг чўкиши оқибатида бедарак йўқолган уч киши қидирилмоқда, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Айни пайтда туркиялик қутқарувчилар бедарак йўқолганларни қидириш ишлари билан шуғулланмоқда. Саккиз киши қутқарилди. Воқеа Бозбурун туманидаги очиқ денгизда юз берди. Ҳодисага ойдинлик киритилмоқда.