АсосийDunyo

​БОРТКУЗАТУВЧИ ЕКАТЕРИНБУРГ АЭРОПОРТИДА ТОЖИКИСТОНЛИК ЎСМИРНИНГ ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ

'​БОРТКУЗАТУВЧИ ЕКАТЕРИНБУРГ АЭРОПОРТИДА ТОЖИКИСТОНЛИК ЎСМИРНИНГ ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ'ning rasmi

“Урал авиалинияси” авиакомпанияси борт кузатувчиси Екатеринбург шаҳридаги Кольцово аэропортида тожикистонлик ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Воқеа чоршанба кунга ўтар кечаси, 2 август куни рўй берди. Ўсмир бола оиласи билан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига учиши лозим эди. Бронхил астма хуружи туфайли боланинг юраги тўхтаб қолди. “Урал авиалинияси” авиакомпанияси ходими Михаил Коломоец 14 ёшли болани қутқаришга шошилди. “Боланинг қўлини ушлаб, пльсини текширганда, унинг юраги уришдан тўхтаганлигини сездим. Одамлардан боланинг атрофини ўраб олмасликни илтимос қилдим ва юрагини массаж қилиб, сунъий нафас бердим. Бола ҳушига келгач, олдимизга полиция ходимлари ва аэропорт фельдшери келди”, деди Михаил Коломиец.

Шундан кейин ўсмир маҳаллий касалхоналардан бирига ётқизилди, Михаил Коломиец эса рейс билан Хўжандга учиб кетди.

Борткузатувчи “Урал авиалинияси”да тўрт йилдан бери меҳнат қилганига қарамай, илк маротаба биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Маълум бўлишича, Михаил Коломиец ўрта махсус тиббий маълумотга эга.

    Бошқа янгиликлар