Хитойнинг жанубий ва ғарбий туманларида кучли ёмғирлар сабаб юзага келган сув тошқини ва ер кўчиши сабабли ўн киши ҳалок бўлди, тўрт киши бедарак йўқолди ва 196 минг киши жабрланди, дея хабар беради CCTV телеканали.
30 июлдан 2 августга қадар табиий офат Гуандун, Сычуань, Юньнань, Гуйчжоу провинцияларининг 17 шаҳрига таъсир қилди.
Тўғридан-тўғри иқтисодий зарар 110 миллион юан (16,3 миллион доллар)ни ташкил қилди. 800 дан ортиқ бино, 6,5 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрди.






