1

​ТОШКЕНТДАГИ ANGEL’S CAFE’ НИМА САБАБДАН ЁНИБ КЕТГАНИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ(ФОТО)

ЖАМИЯТ 03.08.2017, 15:18
​ТОШКЕНТДАГИ ANGEL’S CAFE’ НИМА САБАБДАН ЁНИБ КЕТГАНИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ(ФОТО)

Тошкентнинг Афросиёб кўчасида жойлашган Angel’s Cafe’да 2 август куни юз берган ёнғин тафсилотлари маълум бўлди.

Бу ҳақда кафе маъмурияти "Дарё"га маълум қилди.

Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, ёнғинга кечаси ёниқ қолдириб кетилган кондиционер сабаб бўлган. Ёнғин оқибатида биноннинг орқа қисми, Ангелъс Дриве автомобилчилари тайёр овқатларни олиб кетиши учун мўлжалланган тизим олов ичида қолган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин тезкорлик билан ўчирилгани боис аланга юқори қаватларга тарқалмаган. Нохуш ҳодиса содир бўлган кечадан бери воқеа жойидан чиқиндилар ва ёнғин оқибатида яроқсиз ҳолга келган буюмларни йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.

«Бинонинг ички интерьерига зарар етган, мебеллар қурум билан қопланганига қарамай, муассасанинг асосий қисмига шикаст етмаган», — дейилади кафе ахборотида.

Angel’s Cafe раҳбарияти ушбу ноқулайлик сабаб мижозларидан узр ва бироз сабр қилишларини сўради. Муассаса тез орада яна ташриф буюрувчиларни мазали таомлар ҳамда биринчи даражали сервис хизматлари билан мамнун этишга ваъда берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1