1

МУРУВВАТЛИ ЛЕОНАРДО ДИ КАПРИО

ДУНЁ 04.08.2017, 09:56
МУРУВВАТЛИ ЛЕОНАРДО ДИ КАПРИО

“Роуз, чўнтагимда беш центгина пулим бор, аммо сени бахтли қилиш қўлимдан келади!” “Роуз, сен тирик қолиб, бир этак фарзанд кўришинг керак...” Ушбу сўзлар ёдингиздами? Ҳа, баракалла. Бу ўша, биз ҳамон севиб томоша қиладиган режиссёр Жеймс Камероннинг “Титаник” фильмидаги олижаноб ошиқ рассом Жекнинг дил сўзларидир. Ана шу Жек ролини қойилмақом қилиб ижро этган Леонардо ди Каприо меҳр-мурувватли инсон эканлигини яна бир бор исботлади.

Ди Каприо – миллионлаб аёлларнинг қалбини ўғирлаган жозибадор актёрдир. Лекин унинг нақадар бағрикенг инсон эканлигини ҳамма ҳам билавермайди. Леонардо – дунёга донғи кетган киноактёр, режиссёр ва продюсердир. Ҳозирги кунгача ўн бешдан зиёд кинофильмларда асосий ролларни ижро этган. “Лаънатланганлар ороли”, “Буюк Гетсби”, “Қўлингдан келса, мени ушла”, “Авиатор”, “Уолл-Стритдан чиққан бўри”, “Омон қолган”, “Ибтидо”, “Ўзгаришлар йўли”, “Тезкор ва жонсиз”, “Ромео+Жульетта” сингари фалсафий-драматик фильмларда бир-бирини такрорламас образларни яратган, десак, муболаға бўлмайди. “Титаник”даги олижаноб Жекни-ку айтмасак ҳам бўлади. Бугунги кунга келиб севимли актёримиз нафақат машҳур, қолаверса, бой-бадавлат ҳамдир.

Леонардо табиатни асраб-авайлайдиганлардан. У “GREENPEACE” халқаро табиатни асраш ва ҳимоялаш ташкилотининг масъул вакилидир. Актёр филлар, гориллалар, амур йўлбарсларини ҳимоялаш учун анча-мунча пулни аяб ўтирмайди.

Нима, Лео фақат жониворларгагина ёрдам беради, дейсизми?! Адашасиз! Шу кунларда актёр автоҳалокатга учради. Тўқнашувдан сўнг Леонинг машинаси таъмирлаб бўлмас ҳолатга келди. ЙТҲ айбдори мексикалик мусофир аёл бўлиб чиқди. Бояқиш аёлда на ўзининг машинасини созлашга, на Ди Каприога товон пули тўлашга сариқ чақаси ҳам йўқ эди. Устига устак, мабодо Лео полиция чақирданида борми, шўрликнинг шўрига шўрва тўкиларди, ахир у ноқонуний равишда АҚШга кўчиб келганди.

Аммо бизнинг Леонардомиз полиция чақирмади, боз устига, аёл ўз автомобилини таъмирлатиб олиши учун унга пул ҳам берди. Ана шунақа, Леонардо Ди Каприо нафақат машҳур актёр, балки том маънодаги буюк инсон эканлиги билан мухлислари кўнглини ийдирди.

Рozitivno.me нашри.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1