АсосийDunyo

ОҚ УЙДАГИ ИСИТИШ ВА СОВИТИШ ТИЗИМЛАРИ ТАЪМИРЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТРАМП ТАЪТИЛГА ЧИҚАДИ

'ОҚ УЙДАГИ ИСИТИШ ВА СОВИТИШ ТИЗИМЛАРИ ТАЪМИРЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТРАМП ТАЪТИЛГА ЧИҚАДИ'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг ғарбий қанотидаги истиш ва совитиш тизимлари таъмирланиши муносабати билан 4 августдан бошлаб, 2 ҳафталик “меҳнат таътили”га чиқади, деб хабар берди Ria.ru нашри.

У Нью-Жерси штатидаги ўзига тегишли гольф-клубга жўнайди.

Трампнинг таътили 17 кун давом этиши кутилмоқда. Бу таътил у президент бўлгандан кейинги биринчиси бўлади.

Нашр берган маълумотга кўра, Трамп таътилда бўлганда Оқ уйнинг ғарбий қисмида 27 йилдан бери алмаштирилмаган ҳолда ишлатиб келинаётган иситиш ва ҳавони совитиш тизимлари ўзгартирилади.

    Бошқа янгиликлар