АсосийSport
2885

ФРАНЦИЯ ЧЕМПИОНИ МАВСУМНИ ҚИЙИН ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ (ВИДЕО)

'ФРАНЦИЯ ЧЕМПИОНИ МАВСУМНИ ҚИЙИН ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

4 август куни Франция чемпионатининг янги 2017/18 йилги мавсумига старт берилди. Мавсумни амалдаги чемпион «Монако» ўз майдонида «Тулуза»ни қабул қилиб, бошлаб берди.

Учрашувда Леонарду Жардим шогирдлари катта қийинчиликларга дуч келишига қарамасдан иродали ғалабага эришнинг уддасидан чиқди. Монегаскликлар икки бор ҳисобда ортда бора туриб, якунда Фалькао ва Камил Гликнинг голлари эвазига уч очкони қўлга киритишга эришди.

Монако – Тулуза 3:2 (1:1)

Голлар: Жемерсон (28), Фалькао (58), Глик (70) – Машаш (6), Делор (53).

Монако: Субашич, Жемерсон, Жорже, Сидибе, Глик, Лопеш (Каррильо, 54), Фабиньо, Моутиньо, Лемар, Фалькао (Тилеманс, 87), Мбаппе (Сент-Максимен, 75).

Тулуза: Лафон, Яго, Мубанже, Амьен Аду, Жюльен, Дурмаз (Саного, 73), Сангаре (Бодижер, 64), Блен, Машаш (Сомалиа, 55), Жан, Делор.

Огоҳлантиришлар: Сангаре (25), Машаш (30), Моутиньо (49), Мубанже (81).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар