1

Жоли ва Питт 100 саҳифали никоҳ шартномасини тузди

ШОУ-БИЗНЕС 12.11.2013, 10:04
Жоли ва Питт 100 саҳифали никоҳ шартномасини тузди
Голливуднинг машҳур жуфтлиги Анжелина Жоли ва Брэд Питт етти йилдан ортиқ бирга. Улар тўй маросимини Гавайида ўтказишни режалаштирмоқда. Ҳозир юлдузли жуфтлик 100 саҳифадан иборат никоҳ шартномасини тузди.  

Унга кўра, жуфтлик ажрашган тақдирда, умумий мулкнинг катта қисми Питтга тегади. У 320 миллион долларнинг 176 миллионини олади. Жоли ва Питт болалар устидан тенг ҳуқуқли васийликка эга бўлади, деб ёзади “Российская газета” нашри.
Маълумотларга кўра, Анжелина никоҳ шартномасини тузишга қарши бўлган, бироқ уларнинг олти нафар фарзанди, катта мулки ва бутун дунё бўйлаб жойлашган кўчмас мулклари борлиги сабабли Питт уни шартнома тузишга кўндирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1