12.11.2013 10:06
Хонанда Зиёда фарзандли бўлди
Кўп ўтмай хонанда Шахзода ҳам оналик бахтига муяссар бўлди. Бугун тонгда "Ниҳол" мукофоти совриндори Зиёда Қобилова ҳам оналар рўйҳатидан жой олди. Маълумотларга қараганда, бугун тонги 8:30 да пойтахтдаги 6 туғруқхонада Зиёда ўғил фарзандли бўлган. Чақалок 3 кг. туғилган бўлиб, айни дамда онанинг ҳам, боланинг ҳам соғлиги аъло даражада. Зиёда ва унинг яқинларини дунёга келган янги меҳмон билан таҳририятимиз номидан қутлаймиз.