7 август куни ўзбек шоу-бизнесининг икки вакили оила қурди.
Пойтахтдаги "Осиё гранд" ресторанида Шоҳруҳхоннинг укаси, актёр Муҳаммадали ва Иродахоннинг висол оқшоми бўлиб ўтди.
Шу куни "Аср" ресторани ҳам юлдузлар ёғдусига тўлди. ВИА "Мароқанд" гуруҳи яккахони Абдурашид уйланди. Кўпчилик интернет фойдаланувчилари Абдурашидни гуруҳ хонандаси Асал билан турмуш қураётганини тахмин қилган эди. Аммо бу тахминлар ўз тасдиғини топмади. Абдурашид Оминахон исмли қизга уйланди.Иккала тўй ҳам ўзбек эстрадасининг таниқли намоёндалари иштирокида ўтди.
"Darakchi.uz" жамоаси номидан ёшларга оилавий бахт тилаймиз!