1

Темурийлар тарихи давлат музейи барпо этилганига 17 йил тўлди

ШОУ-БИЗНЕС 12.11.2013, 10:30
Темурийлар тарихи давлат музейи барпо этилганига 17 йил тўлди
1996 йили 18 октябр куни Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Амир Темур хиёбонига туташ ҳудудда Темурийлар тарихи давлат музейи барпо этилган.Темурийлар даври меъморчилигига замонавий архитектура анъаналарини уйғунлаштириб бунёд этилган музей биноси Соҳибқирон давридаги саройларга монанд.  Музейнинг баландлиги 31, диаметри 70 метр. Музей гумбазини ёритиб турган "Зумрад" деб номланган муаззам қандилнинг оғирлиги икки тоннадан ошади. Унга беш юзта ёритгич жамланган. Музей уч қаватдан иборат. Биринчи қаватида хазинахона, кутубхона, анжуманлар зали, маъмурият жойлашган. Иккинчи қаватдаги девор марказидан давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ғояси асосида миниатюрачи рассомлар С.Қорабоев, Ғ.Камолов, Х.Назиров, Т.Болтабоев томонидан ишланган "Буюк Соҳибқирон – буюк бунёдкор" деб номланган панно жой олган. Учинчи қаватдан Марказий Осиёнинг илк Уйғониш давридан то Соҳибқирон давригача ва темурийлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи экспонатлар, ранг-баранг осори атиқалар ўрин олган. Дастлаб музей фондидан 600 экспонат жой олган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 3,5 мингдан ошади. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ўтказилаётган халқаро кўргазмаларда музей ўзининг нодир экспонатлари билан фаол қатнашаётгани мамлакатимизнинг бой тарихи, қадимий маданияти ва буюк аждодларимиз меросини хорижда ҳам кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда. Ўтган даврда музейда жуда кўплаб кўргазмалар ташкил этилди. Франция, АҚШ, Германия, Австралия каби мамлакатларда ўтказилган ана шундай кўргазмалар халқаро жамоатчиликда катта қизиқиш ўйғотди. Ўтган давр мобайнида музей халқимизнинг қутлуғ қадамжоларидан бирига айланди. Мамлакатимизга ташриф буюрган олий ва юқори мартабали меҳмонлар, расмий делегациялар вакиллари юртимизнинг бошқа диққатга сазовор жойлари қатори Темурийлар тарихи давлат музейини ҳам катта қизиқиш билан томоша қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1