12.11.2013 10:33
Британиялик буюк актёрлар рейтинги тузилди
2003 йилдан буён фильмларда суратга тушмаётган 83 ёшли шотланд сэр Шон Коннери ҳамон кино мухлисларининг меҳрини қозониб келмоқда. Машҳур кишилар ёки брендларни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган сўровномага кўра, АҚШ аҳолиси Коннерини британиялик энг буюк актёр сифатида тан олди.
Сўров “Q Score” тизими бўйича ўтказилди. Унга кўра респондент саволга қуйидаги бир нечта жавоблардан бирини танлаган: “севимли актёрларимдан бири”, “жуда яхши”, “бўлади”, “ёмон”, “ҳеч қачон эшитмаганман”.
Ушбу нуфузли рўйхатда иккинчи ўринни “Оскар” мукофотининг яна бир соҳиби Энтони Хопкинс эгаллади. Учинчи ўрин жангари фильмлар юлдузи Лиам Нисонга насиб этди. Шунингдек севимли актёрлар ўнталигидан Дэвид МакКаллум, Дэниэл Дэй-Льюис, Жуди Денч, Мэгги Смит, Дэниэл Крэйг, Хью Лори ва Жеймс Пьюрфойлар ўрин олди, деб ёзади "Вести.Ru".